

Каталонияликлар фақат «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони эмас, ПСЖдан Анхель Ди Марияни ҳам сотиб олишмоқчи. Олдинроқ «Барселона» улардан бирини харид қилиши ҳақида хабарлар чиққанди.
«Ливерпуль» Коутиньо борасидаги 130 миллион евролик таклифни рад қилди, ПСЖ эса Ди Марияни 35 млнга сотмади.
Олдинроқ «Барселона» «Боруссия»дан Усмон Дембелени ўз сафига (105 млн ва бонуслар) қўшиб олганди.




