"Барселона" Коутиньони 100 млн. еврога сотиши мумкин

Aslanov Jasurbek
23 мар 2019
"Барселона" бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо билан хайрлашиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби футболчини ёзги трансфер ойнасида сотишга тайёр, аммо улар бу савдодан 100 млн. евро ишлаб олишмоқчи.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" Коутиньо учун 115 млн. евро таклиф қилишга тайёрлиги эълон қилинган эди.

26 ёшли Коутиньо 2018 йилнинг январида "Ливерпуль"дан "Барселона"га ўтганди. Трансфер 135 млн. евро эвазига амалга ошган. Бразилиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум ЛаЛиганинг 26та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca