"Барселона" Коутиньога харидор топа олмаяпти

Alisher
7 дек 2021, 18:24
"Барселона" ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо билан хайрлашиши мумкин.

Аммо, Каталония клуби 29 ёшли бразилиялик футболчи харидор топа олмаяпти.

Вазият футболчининг юқори маоши сабаб оғирлашмоқда. Хавбекнинг ўзи ҳам жамоадан кетиш хоҳишида ёнмаяпти ёки маошининг жиддий тарзда тушишига келишиши мумкин.

Коутиньо жорий мавсум 13та ўйинда майдонга тушиб, 521 дақиқа ҳаракат қилди ва 2та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BBC