

Ўз уйида “Рома”ни 4:1 ҳисобида енган “Барселона” Римда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва ЕЧЛни 1/4 финалдаёқ тарк этди.
Ушбу мағлубият туфайли “Барселона” кетма-кет 3 йил ЕЧЛ ярим финалига чиқа олмади. Ўтган мавсумда каталонияликлар “Ювентус”га(0:3, 0:0) имкониятни бой бериб, ярим финал йўлланмасидан қуруқ қолган бўлса, 2016 йилда 1/4 финал босқичида “Атлетико”га (2:1, 0:2) мағлуб бўлган эди.



