"Барселона" кеча янги формаларда шуғулланди (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
8 фев 2018, 11:06
"Барселона" футболчилари 7 январь куни навбатдаги машғулотда иштирок этишди.

Каталония клуби тақдим этган суратларда ўйинчилар янги машғулот либосларида майдонга тушишди.

Nike томонидан яратилган ушбу дизайн тўқ кўк ва олов рангларидан яратилган.

Машғулотларда жароҳатидан қутилган Усмон Дембеле ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" бугун Испания Кубоги ярим финал жавоб учрашувида "Валенсия" меҳмони бўлади. "Камп Ноу"даги баҳс 1:0 ҳисобида каталонияликлар ғалабаси билан якунланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›