"Барселона" "Камп Ноу"даги пластик ўриндиқларни сотмоқда
27 окт 2023 01:37
Янгиликлар
"Барселона" "Камп Ноу"даги пластик ўриндиқларни сотмоқда
"Барселона" таъмирлаш учун ёпилган "Камп Ноу"даги ўриндиқларни сотяпти.
"Кўк-анорранглилар" стадиондаги сўнгги ўйинини 28 май куни Ла Лига доирасида "Мальорка"га қарши ўтказди (3:0).
Memorabilia акцияси доирасида "Барселона" стадион билан боғлиқ эсдалик совғалар савдосини амалга оширади. Аввалроқ “Камп Ноу” майсаси ва дарвоза тўрлари сотилгани ҳақида хабар берилган эди.
Энди клуб мухлислари "Камп Ноу"нинг пластик ўриндиқларини харид қилишлари мумкин. Уларнинг нархи 99 дан 299 еврогача белгиланган.
Бошқа эсдалик совғалари қаторида "Барселона" ўйинчиларининг дастхати туширилган сардорлик бандажи ва футболкалари ҳам мавжуд, жумладан Лионель Мессининг имзоси туширилган футболкани 2999 еврога сотиб олиш мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Фикрлар