"Барселона" "Камп Ноу" номини сотмоқчи

Aslanov Jasurbek
3 дек 2021, 20:57
"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг молиявий аҳволи ҳақида гапирди.

"Камп Ноу" номига бўлган ҳуқуқлар тўғрисида

"Бизда камида 5 та таклиф бор. Йилига 30 миллиондан 40 миллион еврогача маблағ олмоқчимиз. Бу одатда 10-15 йилга имзоланадиган шартномадир.

Сарлавҳа ҳомийси ҳақида

"Биз бу масалани йил охири ёки 2022 йил бошида ҳал қилмоқчимиз. Nikeга битимни тайёрлаш учун вақт керак, Rakuten билан шартнома муддати тугаши арафасида. 

Биз Rakuten билан яхши муносабатдамиз, шартномани янгилашимиз мумкин, аммо кўпроқ нарсани таклиф қиладиган бошқа компаниялар ҳам бор. Айни пайтда таклиф қилинадиган маблағ миқдори муҳим", — деди Лапорта.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›