

Каталония клуби Иньеста шарафига махсус футболка тайёрлади.
Либосда 34 ёшли ярим ҳимоячи ўйнаган саккизинчи рақам горизонтал ҳолатда ёзилган. Бу эса чексизлик маъносини англатади. Андрес 2002 йилдан бери "кўк-анорранглилар" учун ўйнаб келади.

Эслатиб ўтамиз, маэстро "Барселона" сафидаги сўнгги ўйинини ЛаЛига 38-тури доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўтказиши мумкин. Ушбу баҳс 20 май куни "Камп Ноу"да ўтказилади.




