

"Marca" хабарига кўра, каталонияликларнинг асосий мақсадлари Френки Де Йонг ("Аякс") ва Адриен Рабьо (ПСЖ) бўлиб турибди.
Рабьо ёзда ПСЖни эркин агент сифатида тарк этади. Каталонияликлар у билан келишиб олса бўлгани. Де Йонг борасидаги музокаралар эса давом этмоқда. Унинг трансфер нархи 80 миллион евро бўлиши мумкин.



