"Барселона" ҳимоячисини 50 миллион еврога сотишга тайёр. Унга "Челси" қизиқмоқда

Alisher
31 мар 2020, 13:50
"Барселона" ҳимоячи Самуэль Умтитини шу ёзда сотишга тайёр.

Каталония клуби 26 ёшли француз билан хайрлашишга тайёр. "Барса" Умтити учун 50 миллион евро олишни хоҳламоқда.

Футболчига "Челси" томонидан қизиқиш бор. Лондон клуби бир қатор саволларга жавоб топиш учун ўйинчининг агентига боғланиши керак.

Ўтган ёзда Умтитининг хизматларига "Арсенал" қизиқиш билдирган эди, аммо ҳимоячи Каталонияда қолишга қарор қилган.

Умтити жорий мавсум Ла Лигада "Барса" либосида 11та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›