"Барселона" ҳимоячиси Франция терма жамоасидаги фаолиятини тугатди
01 окт 2016 09:01
Янгиликлар
"Барселона" ҳимоячиси Франция терма жамоасидаги фаолиятини тугатди
"Барселона" ҳимоячиси Жереми Матьё Франция терма жамоасидан кетишга қарор қилди, деб хабар бермоқда L`Équipe.
Олдинроқ Матьёнинг ўзи Дидье Дешам билан суҳбатдан сўнг Болгария (7 октябрь) ва Голландия (10 октябрь) билан ўйинларга чақирувдан воз кечганди. Матьё ёшларга ўз жойини беришга ва халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилди. Ҳимоячи миллий терма жамоада 5та ўйин ўтказган.
Фикрлар