

Италия клуби 22 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олди, аммо кўк-анорранглиларда ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Трансфер 6 млн евро эвазига амалга ошди. Агар футболчи жамоанинг 50та учрашувида иштирок этса Каталония клуби яна 6 млн еврога эга бўлади. Шу билан бирга Марлон бошқа клубга сотиб юборилса, трансфернинг 50% пули "Барселона" ҳисобига ўтказилади.
Марлон 2016 йилда "Ницца"дан "Барселона"га ўтган эди.



