

"Барселона" кейинги марта ўз базасида 28 июль куни йиғилади. Бунга қадар эса барча футболчилар бир ҳафталик таътилга чиқишади.
Ягона истисно эса Усмон Дембеледир. У формасини йиғиб олиш шу ҳафтада машғулот марказига қайтади.
"Барселона" базасида шуғулланадиган яна бир футболчи уругвайлик Рональд Араухо бўлади. У "Барселона Б" билан шуғулланади.
Жароҳатланган француз футболчилари - Антуан Гризманн, Самуэль Умтити ва Клеман Ланглелар уйларида тикланишади.



