"Барселона" ҳали ҳам Коутиньони сотишга умид қилмоқда

Alisher
19 янв 2021, 18:47
"Барселона" ушбу трансферлар ойнасида хавбек Филиппе Коутиньонинг сотилишига ишонмоқда.

Ўйинчи учун асосий даъвогарлар "Пари Сен-Жермен", "Арсенал" ва "Ювентус" клубларидир.

Хабарларга кўра, "Барселона" Неймар билан битимга бразилиялик футболчини қўшишга тайёр.

Коутиньо жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: SPORT