"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди
26 фев 2025 18:00
Янгиликлар
"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди
"Барселона" яна "Марсель"да ўйнаётган англиялик вингер Мейсон Гринвудни сотиб олишга қизиқмоқда.
"Кўк-анорранглилар" босслари "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчисини ҳужум чизиғига шиддат кирита оладиган улкан салоҳиятга эга футболчи сифатида кўришмоқда.
Қайд этилишича, "Марсель" Гринвуд бўйича камида 75 млн евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Аввалроқ, ОАВ маълумотларига кўра, каталонияликлар инглизнинг хизматларига қизиқиш билдирган. Мейсон Гринвуд 2024 йилда "Марсель"га кўчиб ўтган. Англиялик футболчи Франция жамоаси сафида 25 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Фикрлар