

19 ёшли ўйинчига "Манчестер Юнайтед", "Интер" ва "Байер" қизиқиш билдирмоқда. МЮ скаутлари футболчининг ўсишини уч ойдан бери кузатишмоқда. "Байер" топ клублар билан рақобатдан қочиш учун битимни тезроқ амалга оширмоқчи.
Файе "Барселона"га 2023 йилнинг ёзида "Кустошия" клубидан 1,5 млн евро эвазига ўтган ва 2027 йилга қадар шартнома имзолаган.
Сенегаллик жорий мавсум "Барса" сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.



