"Барселона" футболчиси "Ювентус"га ўтишга рози

Alisher
22 май 2020, 18:44
"Барса" хавбеки Артур Мело Турин клубига ўтишга розилик билдирди.

Ўйинчи "Барселона"нинг "Ювентус" билан Миралем Пьянич учун бўладиган битимига киради.

Хабарларга кўра, "кекса синьора" устози Маурицио Сарри Артурнинг Туринга келиши учун Пьянич билан хайрлашишга тайёр.

Олдинроқ, Пьяничнинг шахсий шартнома бўйича "Барселона" билан келишувга эришгани маълум бўлганди. Трансфер мавсум якунланганидан сўнг амалга ошиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport