"Барселона" футболчиси "Вильярреал"га ўтиши мумкин

Alisher
31 авг 2021, 10:10
"Барселона" дарвозабони Нету фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 32 ёшли бразилиялик футболчи учун "Вильярреал" даъвогарлик қилмоқда.

Европа Лигасининг амалдаги ғолиби трансфер борасида расмий таклиф ҳам берди.

Нету ўтган мавсум "Барселона" таркибида 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиқди ва 6 бор "қуруқ" ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira