"Барселона" футболчиси жароҳат олди

Eldor Akmurzayev
9 май 2020, 20:40
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар ҳимоячиси Самуэль Умтити ўнг оёғини жароҳатлаб олган. Унинг машғулотларда қатнашиши эса тикланиш жараёнига боғлиқлиги айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Барса” кеча клуб базасида енгил машқларни ўтказишни бошлади.

Умтити жорий мавсум клуб сафида 16та ўйинда қатнашганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com