"Барселона" Фойтнинг ўрнига Бельерин билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
23 авг 2022, 17:17
"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолитини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

27 ёшли испан "Вильярреал" ҳимоячиси Хуан Фойтдан кўра молиявий жиҳатдан каталонияликлар учун яхшироқ вариант ҳисобланади.

Қайд этиш керакки, Бельериннинг ўзи 2014 йилдан бери ҳаракат қиладиган АПЛ клубидан кетишни хоҳламоқда.

Ҳимоячи ўтган мавсумни "Бетис"да ижарада ўтказди ва 32та ўйинда 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›