"Барселона" Фатининг товон пулини оширмоқчи
25 июл 2020 23:17
Янгиликлар
"Барселона" Фатининг товон пулини оширмоқчи
"Барселона" вингер Ансу Фати билан янги шартнома имзолаш ниятида.
Хабарларга кўра, клуб "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари фонида 17 ёшли футболчининг маошини ва шартномада кўрсатилган товон пулини оширмоқчи.
Ҳозир испанияликни 170 миллион еврога сотиб олиш мумкин, "Барса" эса унинг нархини 300 миллионгача кўтаришни режалаштирмоқда.
"Барселона" ва ўйинчи ўртасида тузилган амалдаги шартнома 2022 йилгача амал қилади.
Каталонияликлар тарбияланувчиси жорий мавсумда 32 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар