"Барселона" Фатини қандай ҳолатда ижарага бериши аниқ бўлди

Sherzod Nurmatov
7 окт 2024, 12:39
"Барселона" агар ўрнига футболчи сотиб олса, январь ойида Ансу Фати ижарага беришни кўриб чиқади.

Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

"Барселона" тарбияланувчиси Фати 2019 йилдан бери "кўк-анорранглилар" асосий жамоасида ўйнамоқда. У 2023/24 йилги мавсум ижара асосида "Брайтон"да ҳаракат қилди.

Маълумот ўрнида, Каталония клуби 24 очко билан Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es