"Барселона" эртага Депай ва Гарсияни рўйхатдан ўтказади, улар илк турда майдонга тушиши мумкин

Aslanov Jasurbek
13 авг 2021, 20:47
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчи Мемфис Депай ва ҳимоячи Эрик Гарсияни рўйхатдан ўтказиш устида иш олиб бормоқда.

Расмий рўйхатга олиш жараёни шанба куни якунланиши кутилмоқда.

Агар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, иккала футболчи ҳам якшанба куни клубнинг "Реал Сосьедад"га қарши мавсумдаги дастлабки ўйинини ўтказиши мумкин бўлади.

Жароҳатланган ҳужумчи Серхио Агуэро ҳозирча рўйхатдан ўтказилмайди. "Барса" бу ишни кейинроққа қолдиради. Ла Лига қоидаларига кўра, клублар эркин агент сифатида трансфер қилинган футболчиларни зудлик билан рўйхатдан ўтказишлари шарт эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›