

"Барселона" ўйинчилари ЕЧЛ нимчорак финалида дарвоза томон ҳаммадан кам зарба беришди.
Каталонияликлар 2 ўйинда 16та зарба йўллашди. Бу дегани, улар ҳар бир гол учун ўртача 4 бор дарвоза томон тепишди.
Бундан ташқари, "Барселона" 1/8 финалда аниқ зарба бериш борасида энг яхши кўрсаткич қайд этди - 63% аниқ зарба. Бу борада энг ёмон кўрсаткич "Манчестер Юнайтед" (23% аниқ зарба) ва "Челси" (24%)га тегишли бўлди.




