

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, клуб раҳбарлари ушбу иш қанча тез тугатилса шунча яхши бўлишини айтишган. Чунки Луис Суарес "Атлетико"га ўтганидан кейин жой бўшаб қолди ва мураббийлар штаби ҳам ушбу жойнинг тезроқ тўлдирилигини талаб қилмоқда.
"Барселона" аввалига "Интер"дан Лаутаро Мартинесни сотиб олишни режалаштирганди. Бироқ миланликлар унинг трансфер нархини пасайтирмади.
Ўтган мавсумда 26 ёшли Депай 22 ўйинда 15 гол урди.



