

“Барселона” клуби расмий сайти хабарига кўра, жамоа вингери Усмон Дембеле жароҳати боис 10 ҳафта мобайнида майдонга туша олмайди.
“Тиббий текширув натижаларига кўра, Усмон Дембеленинг ўнг оёғи сонининг мушаклари ёрилган ва у 10 ҳафтага яқин вақт давомида майдонга туша олмайди”, дейилади клуб сайтида эълон қилинган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Усмон учинчи бор айнан шундай жароҳат билан тўқнаш келмоқда. “Барселона”даги фаолияти давомида у саккизинчи бор жароҳат олди.
Жорий мавсумда Дембеле Испания чемпионатида бешта учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва бир бор сариқ ва қизил карточка ишлашга улгурди.



