

Қайд этилишича, ҳозирда Дембелега ПСЖ жамоаси қизиқиш билдирмоқда. “Барселона” раҳбарияти эса футболчи борасидаги қарорни Антуан Гризманн трансфери амалга ошгач қабул қилади.
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Усмонни жамоада сақлаб қолмоқчи ва ундан келаси мавсумда универсал ўйинчи сифатида фойдаланади.
Дембеленинг ўзи эса жамоадан фақат унга асосий таркибдан жой кафолатлайдиган клуб таклиф билдирсагина кетиши мумкин.



