

Аввалроқ 38 ёшли футболчи Каталония клубига қайтишни хоҳлаётгани маълум бўлганди.
Шунга қарамай, "Барса" ҳозирда бразилиялик футболчининг трансферини рад этишга ҳаракат қилмоқда.
"Кўк-анорранглилар" раҳбарларининг фикрича, режалаштирилмаган бу трансфер биринчи навбатда, клубнинг узоқ муддатли келажакка қаратилган стратегиясига зиддир.
Ҳимоячининг сўнгги жамоаси "Сан-Паулу" бўлиб, футболчи олдидаги қарзлар туфайли сентябрда клубни тарк этганди.



