"Барселона" чўчимоқда. Клуб ёзда шартномаси тугайдиган ўйинчиларни қидирмоқда

Tolibjon Qosimov
3 апр 2020, 06:15
"Барселона" коронавирус сабаб юзага келган инқироздан келиб чиқиб трансфер сиёсатини ўзгартириши мумкин.

Каталонияликлар бозорни ва ёзда ўз клублари билан шартномаси якунланадиган ўйинчиларни қидиришмоқда. Шунингдек, клуб шартномаси тугашига бир йил қолган футболчилар рўйхатини ҳам ўрганиб чиқмоқда. Чунки, бундай ҳолатда ўша ўйинчини арзонроқ суммага сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда "ESPN" нашри хабар берди.

"Барселона" инқироз трансфер бюджетини қисқартиришидан чўчимоқда. Вирус пайдо бўлгунга қадар ҳам "кўк-анорранглилар" ёзги келишувларни амалга оширишда молиявий барқарорликни таминлаш учун 140 млн евро топишлари керак эди. Энди эса...



Пандемия сабаб "Барселона"да даромадлар кескин тушиб кетган, клуб футболчиларнинг маошларини 70 фоизга камайтиришга мажбур бўлди. Каталонияликлар ҳаражатларни камайтиришнинг бошқа чораларини ҳам ўрганишмоқда.


Месси баёнот қилди. "Барселона" ўйинчилари маошларининг 70%га қисқаришига рози, бундан ташқари...

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: espn.com