"Барселона" ЧЛдан чиқиб кетиб, 15 млн. евродан айрилди

Aslanov Jasurbek
13 апр 2018, 11:41
"Барселона" "Рома"га қарши Римдаги баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигасини тарк этди.

Шундай қилиб, Каталония клуби жорий мавсум яна 15 млн. евро ишлаб топиш имкониятидан айрилди:

Агар "Барселона" Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганида Rakuten (ҳомий) клуб ҳисобига 5 млн. евро ўтказиб берар эди. УЕФА ярим финалчиларга 7,5 млн. евродан тўлайди. Навбатдаги босқичда "Камп Ноу"да ўтказиладиган яна бир учрашув чипталардан яхшигина даромад (тахминан 2,5 млн. евро) олиб келарди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›