UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  0 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  1 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  2 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5

Гризманн ва Де Йонгнинг дебют ўйинида "Барселона" "Челси"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Гризманн ва Де Йонгнинг дебют ўйинида "Барселона" "Челси"га мағлуб бўлди

"Барселона" ҳамда "Челси" ўртасидаги Rakuten Cup ўртоқлик турнири учрашуви якунига етди.

"Барселона" - "Челси" 1:2

Гол: Иван Ракитич 90+1 - Темми Абрахам 34, Росс Баркли 81.

"Барселона": Тер Штеген, Пике, Бускетс, Рике Пиг, Дембеле, О.Бускетс, Гризманн, Альба, Серхи Роберто, Юмтити, Кольядо. 


"Челси": Аррисабалага, Аспиликуэта, Кристенсен, Давид Луис, Эмерсон, Жоржиньо, Ковачич, Педро, Маунт, Пулишич, Абрахам.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилга вақтда Иван Ракитич ҳисобни қисқартирди. Иван олдинроқ жарима зарбаси тепган жойдан тўпни қабул қилиб олди ва Аррисабалага дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди. 1:2

90. "Челси" жарима майдончаси чизиғи ёнгинасида Малкомга қўполлик ишлатилди. Ракитич ижро этган жарима зарбаси муваффақиятсиз якунланди.

88. "Челси" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бир неча дақиқа олдин унга қарши қўпол ўйин кўрсатишган эди.

85. Каталония клубининг ёшлари ҳужумда кўплаб хатоларга йўл қўйишмоқда, шу сабабли уларнинг ҳужумлари узилиб қоляпти.

81. ГОООЛ! Росс Баркли жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда зарба берди, бу сафар Нету тўпни қайтара олмади.

77. "Челси" ҳужумчиси яқин масофадан "Барселона" дарвозасига зарба берди, Нету ишончли ҳаракат қилиб, жамоани муқаррар голдан қутқариб қолди.

72. "Челси" ҳужумчиси Кенеди бош билан зарба бериш учун қулай вазиятга чиқди, аммо зарба йўналиши жуда ноаниқ бўлди.

70. "Челси"дан навбатдаги ўзгаришлар. Батшуайи, Дринкуотер майдонга тушишди.

Кепа Аррисабалага.

54. Нету рақиб жамоа футболчиси берган зарбаси рикошет бўлишига қарамай тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Гол муаллифи - Темми Абрахам

61. Яна бир зарба. Каталония клуби футболчилари "Челси" дарвозасини тинимсиз ўққа тутишмоқда, аммо ҳозирча тўп дарвоза тўрига кирмаяпти.

60. "Челси" сафида ўзгариш: Пулишич - Жиру, Абрахам - Кенеди, Маунт - Баркли.

59. "Барселона"дан навбатдаги зарба. Бу сафар Карлес Аленья ўз омадини синаб кўрди, Аррисабалага бугун гол ўтказмайдиган кўринади.

57. Педро 30 метрлардан Нету дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди, "Барселона"нинг янги посбони хатосиз ҳаракат қилиб, тўпни ушлаб олди.

56. Каталония клубининг ҳужумлари ранг-баранглашиб боряпти. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум чап қанотда тўп тепаётган Карлес Переснинг зарбаси билан якунланди. Яна Аррисабалага ишончли ўйин кўрсатди.

55. Карлес Перес "Челси" жарима майдончасига ёриб кириб, дарвозага зарба берди, бироқ зарба кучсизлиги туфайли Кепа тўпни ушлаб олишга қийналмади.

53. Рафинья жарима майдончаси чизиғи устидан дарвоза томон зарба берди. Кепа яхши ўйин кўрсатиб, тўпни ушлаб олди.

52. Френки де йонг майдон марказида етакчи бўлишга уринмоқда. Ҳозирча хатолар деярли йўқ.

"Барселона" таркиби: Нету, Семеду, Тодибо, Лангле, Гильем Жайме, Ракитич, Рафинья, Карлес Аленья, де Йонг, Карлес Перес, Малком.

 Каталония клуби таркибида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди.

 Ўзгаришлар рўй берди. Давид Луис ўрнига Курт Зума, Эмерсон ўрнига Маркос Алонсо, Андреас ўрнига Кристенсен Фикэйо Томори майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.




Биринчи бўлим якунланди. Биздан узоқлашманг, учрашувдан олинган энг сара суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

45+1. Гризманн жарима майдончасининг чап қанотидан зарба берди, ноаниқ.

42. Гризманн ва Дембеле тандемидан ажойиб ҳужум! Антуан бир ҳаракат билан тўпни ўз қанотида очиқ қолган Усмонга узатди. Дембеле тўпни қайтариш ўрнига марказроққа ўтди ва зарба берди. Аррисабалага тўпни ушлаб олди.

Голни Телеграм каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

34. ГОООЛ! Серхио Бускетс пас беришда хатога йўл қўйди ва "Челси" ҳужумчиси Темми Абрахам тер Штеген билан бирга-бир чиқиб, уни алдаб ўтди ва ҳисобни очди. 0:1

31. Усмон Дембеле Аррисабалага дарвозасига зарба бериш учун қулай имкониятга эга бўлганди, аммо у зарба бергунича ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлишди.

Суратда Эмерсон ва Ориол Бускетс

24. "Аристократлар" ижросида яна бир хавфли ҳужум. Мейсон Маунт ҳаводаги курашда Пикени таслим этди ва узоқдан зарба берди, бироқ зарба кутилганидек аниқ чиқмади.

23. Хавфли вазият! Пулишич Эден Азар услубида жарима майдончасига кириб келди ва узоқ бурчакка зарба берди, тер Штеген тўпни қайтарганидан сўнг "Челси"нинг бошқа футболчиси яқин масофадан тўпни дарвозага жойлай олмади.

20. Каталония клубининг ёшлари баъзи хатолар билан асосий таркиб футболчиларини қийнаб қўйишмоқда, аммо тажрибали ўйинчилар вазиятлардан чиройли чиқиб кетишмоқда. Мухлислар эса бундай ҳаракатларни олқишлар билан қарши олишмоқда.

19. Гризманнга нисбатан қўполлик ишлатилди. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида у яна майдонга қайтди.

13. Серхи Робертонинг ажойиб пасидан сўнг Гризманн чап қанотдан ҳужумга қочиб кетишга уринди, аммо "Челси" ҳимоячиси тўпни майдондан чиқариб юборишга муваффақ бўлди.

9. Ўйин темпи бироз тушди. Иккала жамоа ҳам кўпроқ аниқ пасларга эътибор қаратишмоқда.

7. Хавфли вазият! "Челси" футболчиси қанотдан ерлатиб узатган тўпни Каталония клуби вакиллари бир амаллаб майдондан чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси ҳам муваффақиятсиз якунланди.

4. Ҳужум қилиш навбати "Челси"га ўтди. Ковачич чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичига ташлади, Аспиликуэта бош билан берган зарба дарвоза томон бормади.

3. Каталония клуби учрашув бошидан катта куч билан ҳужумга зўр бермоқда.

2. Илк сониялардан "Барселона" ҳужумга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Бурчак тўпи ёш Бускетснинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

1. Бош ҳакам хуштаги билан баҳс бошланди. Таркиблар пастроқда танишиб олишингиз мумкин.


- Машғулот якунланган. Rakuten компанияси раҳбари майдонга тушиб, иккала жамоа футболчилари билан суратга тушди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. "Барселона" - "Челси" учрашуви телеканалларимиз орқали эфирга узатилмагани боис ушбу баҳсни матнли трансляция тарзида ёритиб боришга қарор қилдик. 



Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика