

Ушбу ғалаба орқали каталонияликлар мағлубиятсиз серияни давом эттиришди. Жамоа ушбу мавсумда умумий ҳисобда 13 та расмий ўйин ўтказди ва уларда умуман ютқазмади - 10 та ғалаба ва 3 та дуранг. Тўплар нисбати - 30:11 ни ташкил этмоқда.
Жамоа навбатдаги ўйинни 28 октябрь куни Ла Лига доирасида ўз майдонида "Реал"га қарши ўйнайди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.



