"Барселона" Брэйтуэйт билан шартномани бекор қилади
01 авг 2022 13:01
Янгиликлар
"Барселона" Брэйтуэйт билан шартномани бекор қилади
"Барселона" ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт тез орада Каталония клуби билан шартномани бекор қилади.
31 ёшли Дания терма жамоаси ҳужумчиси "Барса"га "Леганес"дан 2020 йилнинг февралида 18 млн евро эвазига ўтганди.
У "кўк-анорранглилар" сафида жами 57та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 5та ассист қайд этди.
Ўйинчининг "Барселона" билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Мартиннинг хизматларига "Сельта" ва "Хетафе" қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар