

31 ёшли Дания терма жамоаси ҳужумчиси "Барса"га "Леганес"дан 2020 йилнинг февралида 18 млн евро эвазига ўтганди.
У "кўк-анорранглилар" сафида жами 57та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 5та ассист қайд этди.
Ўйинчининг "Барселона" билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Мартиннинг хизматларига "Сельта" ва "Хетафе" қизиқиш билдирмоқда.



