"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
10 мар 2025, 18:56
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс Испания чемпионатига ўтиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Каталониянинг "Барселона" жамоаси 27 ёшли футболчини сафига қўшиб олишни истаяпти. "Кўк-анорранглилар" бразилиялик футболчи жамоани тарк этиш эҳтимоли бўлган нидерландиялик Френки де Йонгнинг ўрнини босади деб ҳисобламоқда. Гимараэснинг трансфер нархи 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Хавбек Англия Премьер-лигаси ушбу мавсумида 27 ўйинда қатнашиб, 2 та тўп киритди ҳамда 6 та голли узатма берди. Бразилиялик футболчининг битими 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Todofichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›