“Барселона Б“ни жаҳон чемпиони бошқаради

Khoja
31 май 2025
“Барселона Б“ жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

ЖЧ-2002 соҳиби Жулиано Беллети жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Шартнома 1 йилга мўлжалланган.

Маълумот учун, Беллети 2023-24 мавсумнинг ўртасида “Барселона Б“ жамоасига ёрдамчи мураббий сифатида келганди. Мутахассис унга қадар “Крузейро“да ёрдамчи мураббий ва “Сан-Паулу“нинг ёшлар мураббийи сифатида ишлаган.

48 ёшли мураббий футболчилик фаолияти давомида 2004-07 йилларда “Барселона“ шарафини ҳимоя қилган. У Бразилия термаси билан 2002 йилда ЖЧда ғалаба қозонган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com