"Барселона" "Бетис"даги ўйинчисини ортга қайтармоқчи

Alisher
8 апр 2020, 15:06
"Барселона" трансферлар ойнасида янги харидларни амалга оширмоқчи.

"Кўк-анорранглилар" шу билан бирга ўз ўйинчиларини ҳам унутмайди.

Аниқроғи, каталонияликлар "Бетис"даги бразилиялик футболчи Эмерсонни ортга қайтаришмоқчи. Футболчи "Бетис"да ижара асосида ҳаракат қилади.

Кике Сетьен 21 ёшли ўйинчи билан бирга ишлаган ва уни жамоа сафида кўрмоқчи. Сабаби ҳимоячи Нельсон Семеду катта эҳтимол билан жамоадан кетади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS