"Барселона" "Бавария" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда

Sherzod Nurmatov
28 апр 2022, 21:31
Каталонияликлар "Бавария" ҳимоячиси Люка Эрнандесга қизиқиш билдиришмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ муаммо шундаки, "Бавария" уни сотмоқчи эмас.

Германия клуби франциялик футболчини уч йил аввал Мадриднинг "Атлетико"сидан 80 миллион евро эвазига сотиб олганди.

26 ёшли Эрнандес жорий мавсумда "Бавария" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport