

“Реал”да ўйнашга қарши эмасман. Футболда ҳар қандай ҳодиса юз бериши мумкин. Умрим охиригача “Барселона” мухлисиман аммо менга ҳеч қачон ҳеч қачон демасликни уқтиришган. Вальверде нега таркибга қўшмаслигини менга бирор марта ҳам айтмаган. Шунга қарамай, клуб билан алоқаларимиз жуда яхши ва қилган барча ишлари учун улардан миннатдорман. Умид қиламанки, бир кун келиб яна йўлларимиз кесишади”, – дейди 22 ёшли испаниялик футболчи.



