"Барселона" - "Атлетик": Адриано ўйинни ўтказиб юборади
17 авг 2015 17:12
Янгиликлар
"Барселона" - "Атлетик": Адриано ўйинни ўтказиб юборади
"Барселона" ҳимоячиси Адриано Корреа "Атлетик"ка қарши Испания Суперкубогининг иккинчи учрашувида Каталония клубига ёрдам бера олмайди.
Бразилиялик футболчи машғулотда кичик жароҳат олган ва ўйин кунигача оёққа тура олмади. Маълум бўлишича, "Барселона"нинг қолган футболчилари соппа-соғ.
Испания Суперкубоги учун биринчи учрашувда "Атлетик" 4:0 ҳисобида "Барселона"ни енгган эди. Жавоб учрашуви бугун тунда Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар