"Барселона" Араухо билан шартномани узайтиради

Sherzod Nurmatov
30 ноя 2023, 14:45
"Кўк-анорранглилар" Рональд Араухони қўйиб юбормоқчи эмас.

Испаниянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Рональд Араухо билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Хабар қилинишича, "кўк-анорранглилар" 24 ёшли уругвайлик футболчига янги шартнома таклиф қилишга ҳозирлик кўрмоқда ва уни расмийлаштириш Каталония клубининг асосий устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. 

"Бавария" Араухога қизиқаётганига қарамай, "Барселона" ҳимоячининг трансфери бўйича музокараларни ҳали бошламади.

Рональд Араухо жорий мавсум "Барселона" сафида 12 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›