"Барселона" апелляция беради

Aslanov Jasurbek
24 сен 2018, 16:54
"Барселона" ўз расмий сайти орқали "Жирона"га қарши ЛаЛиганинг 5-тур учрашувидаги (2:2) ҳакам қарори борасида баёнот берди.

Каталония клуби ҳимоячиси Клеман Лангле рақиб ярим ҳимоячиси Пере Понсга тирсаги билан зарба бергани учун четлатилган эди.

Клуб мусобақа қўмитасига апелляция беради, чунки улар ҳакам қароридан норози.

Ўйиндан кейин Лангле билан тўқнашган Пере Понс ўша вазиятда қоидани ўзи бузди деб ўйлаган экан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›