«Барселона» Алвесни ўрнига Бельеринни ҳарид қилмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
26 май 2016, 21:48
«Барселона» «Арсенал» футболчиси Эктор Бельеринни кузатишда давом этмоқда.


Хабар қилинишича, каталонияликлар агар Дани Алвес "Ювентус"га ўтиб кетадиган бўлса, айнан 21 ёшли ҳимоячини ўз таркибларига қўшиб олмоқчилар.

Бу борада "Барса" техник директори Роберт Фернандес ўтган ойдаёқ Бельерин билан алоқага чиққан.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Бельерин "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Daily Mail