"Барселона" 5 июль куни янги футболчисини таништиради

Mirjalol Normatov
30 июн 2019, 12:42
Испаниядагилар "Барселона" янги футболчиси Френки Де Йонгни қачон таништириши маълум қилишди.

"Sport" хабарига кўра, 22 ёшли голландияликнинг тақдимоти 5 июль куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ушбу футболчини қишдаёқ харид қилишга улгурганди. Ўтган мавсумда у "Аякс" таркибида Эредивизияда 31 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport