"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмади
09 дек 2021 07:51
Янгиликлар
"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмади
"Барселона" ЕЧЛ доирасида "Бавария"га ютқазди.
Жамоа 7 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди.
"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олмади. Жамоа 2000/01 йилги мавсумда "Милан" ва "Лидс" бор гуруҳда учинчи ўринни эгаллаганди. Ўша йили УЕФА кубогида иштирок этган "Барса" якунда ярим финалда мусобақанинг бўлажак чемпиони "Ливерпул"га ютқазган.
2003/04 йилги мавсумда эса "Барселона" Ла Лигада олтинчи ўринни эгаллагани учун ЕЧЛда қатнашмаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар