

Маълумотларга кўра, кўк-анорранглилар Амстердам клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекка қизиқиш билдирмоқда. 22 ёшли хавбек икки жамоадоши Френки де Йонг ва Матейс Де лигт ортидан Каталония клубига ўтиши мумкин.
Ван де Бекнинг трансфер нархи 25 млн. евро, де Лигтники 70 млн. евро. "Барселона" "Аякс"нинг уч футболчиси учун 170 млн. евро тўлайди.
Жорий мавсум ван де Бек "Аякс"нинг 55та учрашувида 15та гол уриб, 12та голли пас берди.


