"Барса" Зинченкони бир йилга ижарага олмоқчи
25 сен 2020 21:15
Янгиликлар
"Барса" Зинченкони бир йилга ижарага олмоқчи
Каталония клуби бу бўйича "Ман Сити" билан музокара ўтказяпти.
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко клубини ўзгартириши мумкин.
Журналист Жанлуижи Лонгарининг сўзларига кўра, "Барселона" инглиз клуби билан 23 ёшли украиналикнинг бир йиллик ижараси борасида музокара олиб бормоқда.
Олдинроқ футболчининг агенти Алан Прудников Зинченко "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали бўйича шартнома шартларига қўшилиши мумкинлигини истисно қилмаган эди.
Футболчи ушбу мавсумда "Сити" таркибида майдонга тушмади ва жароҳатидан тикланмоқда.
Зинченко 2019/20 йилги мавсумда Премьер-лигада 19 та ўйин ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар