UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  0 15:56Эшшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром-ми?  20 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  13 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6

"Барса" йилни 5 млн евро эвазига АҚШдаги ўртоқлик ўйинлари билан ёпади (мутолаа учун) Янгиликлар

"Барса" йилни 5 млн евро эвазига АҚШдаги ўртоқлик ўйинлари билан ёпади (мутолаа учун)

Даллас кутмоқда.


Барселона ➡️ Даллас, "Альмерия" ➡️ Мексиканинг "Америка"си.

Бу "Барса"нинг 2023 йилдаги сўнгги ўйинлари маршрути (20-21 декабрь).

Ҳа, "Барселона" ҳақиқатдан ҳам қитъа ва вақт минтақасини ўзгартирган ҳолда икки кунда икки бор ўйнайди.

Нима учун?


"Барса"нинг гонорари – 5 млн евро. Топ-ўйинда Акапулькодаги бўрондан жабр кўрганлар учун пул йиғилади

Бундай узун ва логистик жиҳатдан қийин сафарнинг асосий сабаби пул. The Athletic манбалари "Барселона"нинг гонорарини 5 миллион еврога баҳолади.

Муҳим жиҳат: "Барселона" расмий сайтида ўйиндан тушган даромад октябрда Акапулько Мексика курортида камида 48 кишининг ҳаётига зомин бўлган "Отис" бўронидан жабр чекканларга йўналтирилишини хабар қилди.

"Америка" билан ўйин Далласда 90 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Коттон Боул" стадионида бўлиб ўтади. "Барселона" 2022 йилнинг ёзида бу ерда "Ювентус" (2:2) билан ўйнаганди. Ўшанда 58 000 мухлис ўйинни кузатган.



Мехиконинг "Америка" жамоаси анча кучли рақиб. Бу жорий мавсумда ҳам мунтазам чемпионатида ғолиб бўлган ва плей-оффда фаворит сифатида кўрилаётган Мексика лигасининг энг совриндор жамоаси. Тажрибали мухлислар эса акаси Жио каби айнан "Барселона"да танилган Жонатан дос Сантосни кўришдан мамнун бўлишади.


"Барса" ростдан ҳам Ла Лига ўйинидан сўнг Далласга учадими?

Ҳудди шундай. Каталонияликлар сайтда ўзларининг режаларини ёзишган.

Барселона ва Даллас ўртасидаги тахминий масофа 8340 километр. Парвоз тахминан 12 соат, икки шаҳарлар ўртасидаги вақт бўйича фарқ эса етти соат.

Хави жамоасини мана нималар кутмоқда.

"Барселона" 20 декабрнинг 19:00ида "Альмерия"га қарши Ла Лига 18-тур ўйинини бошлайди. Ўйинчилар финал ҳуштагидан сўнг бирдан Америкага йўл олишади. Далласдаги ўйин маҳаллий вақт билан 21 декабрнинг 20:00ига белгиланган. Европада эса 22 декабрь ва эрталаб соат 3 бўлади (Тошкентда эрталабги 7).

Клуб футболчлиар ўз оилаларига қайтишга ва Рождествони нишонлашга улгуришларини хоҳлайди. "Барселона"нинг 2024 йилдаги илк ўйини 3 январь куни "Лас-Пальмас"га қарши.


Шимолий Америкадаги ўйинлар – "Барселона"нинг узоқ йиллик орзуси. Ҳатто у ерда чемпионат доирасида "Жирона"га қарши ўйнашни ҳам хоҳлашганди

"Барселона" бундай ўйинларни ҳар йили ўтказишни хоҳлайди. Америка бозори жуда муҳим: Spotify глобал бреди билан ҳомийлик, таниқли мусиқачилар билан қўшма акциялар ва бошқа фаоллик – буларнинг барчаси аудиторияни жалб этишга яхшигина ёрдам беради.

Энг кутилмагани 2019 йилнинг январида Майамида "Жирона"га қарши Ла Лига ўйини эди.



Бунга энг кўп қизиқиш билдирган ва Ла Лига раҳбарияти билан ташкилотга ёрдам беришга уринган Хавьер Тебас эди. "Ўйиннинг ташкил этилиш эҳтимоли 83 фоиз", – деб айтганди Тебас ўшанда. Лига ҳаттоки таъсирга эга Miami Herald газетасининг бош саҳифасида #BringUsTheGame (Бизга ўйинни олиб келинг) шиори билан реклама қўйганди.

Аммо, Испания футбол федерацияси ФИФА билан ҳамкорликда расмий ўйинларни Испаниядан ташқарида ўтказишга таъқиқ қўйганди.

"Биз бу ўйинни ўтказишга тайёр эди, барча фойдадан хабаримиз бор эди, аммо келишув йўқ экан бундай лойиҳа амалга ошиши мумкин эмас" – деб тушунтирганди "Барса".


Бу "Барса"нинг лигадаги паузадан фойдаланган илк қиши эмас. Шунингдек, Америкада ўйнамаслик мумкин

"Барселона" чемпионатдаги байрам таътилини олдин ҳам даромадини ошириш учун ишлатган. Бундай ўртоқлик ўйинларини АҚШда ўтказиш шарт эмас, клубга бошқа бозорлар ҳам қизиқ – Осиё ва Жанубий Америка.

● "Барса" 2021 йилнинг 14 декабрида "Бока Хуниорс" билан ўйин учун Саудия Арабистонига учиб кетди. Аргентиналиклар пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди, каталонияликлар эса 3,5 млн евро ишлаб олишди.

● "Барселона" 2016 йилнинг 16 декабрида ҳам Саудия Арабистонида ўйнаган, аммо бу сафар маҳаллий "Ал Аҳли" (5:3)га қарши.



800 млн евродан ошиқ қарзга эга клуб ўзига жалб қиладиган тижорий имкониятларни беэътибор қолдирмайди.


Sports.ru'дан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика