

Каталония клуби Янузай ва "Сосьедад"нинг янги шартнома борасидаги музокараларида халақит берди. Олдинроқ, бельгиялик футболчи Сан-Себастьян клуби билан шартномани узайтиришга рози бўлган бўлса, ҳозирда бунга шубҳа қилмоқда.
Янузай "Сосьедад"га 2017 йилда "Манчестер Юнайтед"дан ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи январда янги клуби билан дастлабки шартномага имзо чекиш ҳуқуқига эга.
Янузай жорий мавсум "Сосьедад" таркибида барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



