"Барса" учун баҳсли дедлайн: Обамеянг "Челси"га учди, Депай ва Альба барибир қолишди
02 сен 2022 14:08
Янгиликлар
"Барса" учун баҳсли дедлайн: Обамеянг "Челси"га учди, Депай ва Альба барибир қолишди
Уларнинг дедлайнда ҳам энг фаоллардан бири бўлгани ҳайратланарли эмас.
Рамзий ва "Барса"га яқин бўлган журналист Жерар Ромеронинг маълумотига кўра, спорт директори Матеу Алемани охирги соатларда босим остида ишлашни яхши кўради — бу унга ўлчовли ва хотиржам музокаралардан кўра кўпроқ ёқади.
"Барса" трансфер ойнасининг сўнгги мана қандай ишлади.
Пьер-Эмерик Обамеянг — "Челси"дан Маркос Алонсога алмашинув + 14 млн евро
"Барселона" ва "Челси" бутун ёз давомида қаттиқ ишлашди — ҳам музокарачилар сифатида, ҳам бир хил ўйинчи учун рақобатчи сифатида. Дедлайн кунида улар ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни ҳимоячи Маркос Алонсога 14 млн евро қўшимча тўлов билан алмашишга келишишди — габонликнинг "Барселона"га ярим йил олдин эркин агент мақомида келганини ҳисобга олсак, ёмон эмас.
"Челси" эса ҳаттоки яқинда жароҳат олган ҳужумчини олди. Қўрқинчли воқеа: яқинда ўғрилар унинг уйига киришди ва 700 минг евролик нарсаларни олиб кетишди, габонлик ўз рафиқасини ҳимоя қилишга уринганда эса талончилар унинг жағ суягини синдиришди. "Бу туйғуни тушуниш ва тасвирлаб бериш қийин — биз ортиқ ўз уйимизда хавфсизликда эмасмиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат, бу биз учун ҳақиқатдан ҳам кўп нарсани англатади", — деб ёзди Обамеянг ижтимоий тармоқда.
Пьер-Эмерик Томас Тухелнинг олдига йўл олди — улар биргаликда "Дортмунд"да ишлашган. Айнан Тухель Обамеянгни вингердан марказий ҳужумчига айлантирган.
Мартин Брэйтуэйт — шартномани бекор қилиш
Мартин Брэйтуэйтнинг "Барселона"даги афсонавий даври якунланди, ҳужумчи клуб сафида Ла Лигадаги 44та ўйинда 5та гол урди. Даниялик "Барса"га ноёб сценарийда келган — уни трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг харид қилишган.
Барчаси қонуний: Ла Лигада шундай қоида борки, жамоанинг бирор футболчиси жиддий жароҳат сабаб узоқ вақтга сафдан чиққан бўлса, клуб ўйинчи харид қилиши мумкин. Жароҳат олган Усмон Дембеле эди, Брэйтуэйт эса шундай қоида билан "Леганес"дан 18 млн евро (товон пули) эвазига олинган.
Мартин ҳайрон қолдиришга ваъда берди: "Муваффақиятга эришишимни биламан. Ўзимга ишонаман, тақдир шунақа. Мени "Барселона"нинг таклиф қилиши ҳайрон қолдирмади", — дейди форвард 2021 йилнинг февралида. Даниялик ўтган йилги ўйинлардан биридан сўнг маошини кўтаришни талаб қилган, акс ҳолатда шартномани бекор қилишга ваъда берган.
Августда клубнинг ўзи Мартин билан меҳнат шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишни хоҳлади, аммо у футболчи қаттиқ позицияда туриб олди ва камида 5 млн евро товон пули талаб қилди — шартнома бўйича маошнинг қолган қисми. "Пумас"га қарши Жоан Гампер Кубоги олдидан каталонияликлар мухлислари Брэйтуэйтга клубдан кетишни рад этаётгани учун ҳуштак чалишди. "Барса" барибир ўзи хоҳлаганига эришди.
Брэйтуэйт дарҳол "Эспаньол" билан шартнома имзолади. Барибир Барселонада қолди.
Эктор Бельерин — эркин агент
Экторни биринчи марта "Барса" билан августнинг ўрталарида боғлашди — ўшанда ўйинчи Хавига таклиф қилинган ва у эҳтимолий ўтишни маъқуллаганди. Бельерин "Барселона"га ўтиш хоҳиши сабаб "Аталанта", "Сассуоло" ва "Удинезе"нинг таклифига рад жавобини берди.
"Арсенал" Бельеринни текинга қўйиб юборди, аммо қизиқ бир жиҳат бор. Журналист Тони Хуанмартининг хабарига кўра, лондонликлар Экторнинг кейинги сотувидан 25% олишади, шунингдек ўйинчининг иштирокига қараб бонуслар белгиланган.
Бельерин — "Барселона" тарбияланувчиси. У клуб тизимида 2003-2011 йиллар давомида бўлган ва ўша ерда "Арсенал"га ўтган. "Барселона" майда у "Бетис"да ижарада ўйнаган пайтида шартнома имзолаши мумкин эди, аммо трансфер амалга ошмади.
Сержиньо Дест — "Милан"га ижара
Дест июлдан бери сотувлар рўйхатида эди. Турли пайтларда уни "Челси" ва МЮ билан боғлашди, Эрик тен Хаг эса Дестни жамоасида кўришни хоҳлаганди. Англия клубларидан ташқари Хуан Фойтнинг кетишидан сўнг ўринбосар излаган "Вильярреал" ҳимоячига таклиф билан чиқди, аммо клублар келишувга эришишмади. Дестнинг ўзи клубда қолишни хоҳлади.
Хави сотувни талаб қилди — август ўрталарида аниқ гап айтди: "Барса" Аспиликуэта билан шартнома имзолашни хоҳлаганди, аммо Араухо, Роберто ва Кунде бор. Дест эса қандай вазиятлигини билади".
Якун — 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижара.
Жоржи Альба — "Интер"га ижарага кетмади
Балки, энг кутилмаган фигура. Бу ҳақда Жерар Морено биринчи бўлиб хабар берди: йиллик ижара ва "Барса"нинг 60% маошни тўлаши. "Интер" учун идеал шартлардек.
Битим ғояси қаердан келди? Ҳаммаси оддий: маошлар миқдорини пасайтииш. "Барса" Альбани ижарага берган ҳолда, қўшимча ўйинчилар учун пул излашга уринди. Чап қанот ҳам тўлган: ёш Алек Бальде бор ва энди Маркос Алонсо келди.
CCMA хабарига кўра, Альба ҳайратда қолган. У тасодифан музокаралар ҳақида билиб қолган: унинг агентига Алонсонинг трансфери билан шуғулланувчи воситачилар хабар қилишди. Жордининг вакиллари "Интер" билан алоқага чиқишди — улар "Барса" Альбадан қутулишга уринаётганини тасдиқлашди. Дедлайнда ҳимоячи Хави билан учрашишни рад этди.
Хунук воқеа.
Мемфис Депай — "Челси" барибир уни олмади
Депай турли қутбларда эди: кимдир унинг "Барса"да ҳатто олти-етти ҳужумчи бўлиб ҳам жамоада қолишини айтди, яна кимдир "Ювентус"га ўтиш бўйича келишувга эришганини маълум қилди (италияликлар якунда "Марсель"дан Аркадиуш Миликни танлашди).
Аммо, якун зерикарли — Мемфис Испания ва Англияда трансфер ойнаси ёпилишига бир соат қолганда барчани ухлашга юборди: "Барселона"да қолишга қарор қилдим! Клубнинг спорт муваффақиятларида ўз ҳиссамни қўшишга тўлиқ эътиборимни қаратганман".
Дедлайнда Депайни фақатгина "Челси" билан боғлашди, аммо Тухель шогирди бўлмиш Обамеянгни ўз сафига жалб қилди.
Алишер Остонов таржимаси
Фикрлар